1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
20 октября, 11:26 569 0

Ўзбекистонда одамларни алдаб, пулларини “еб юборган” шахс Кореядан ушлаб келинди

Фирибгарлик ва ўғирлик қилгани учун Интерполга берилган икки ўзбекистонликлар Жанубий Кореяда қўлга тушди.
Ўзбекистонда одамларни алдаб, пулларини “еб юборган” шахс Кореядан ушлаб келинди
Фото: ИИВ
ИИВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг октябрь ойида Сеул шаҳрида Ўзбекистондаги Интерпол ММБ, Тошкент вилояти ИИББ ва Жанубий Кореянинг Интерпол ММБ ходимлари ҳамкорликдаги тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилган.

Натижасида, республика ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Ўзбекистон ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми, 168-моддаси 2-қисми билан белгиланган оғир жиноятларни содир этганлиги учун халқаро миқёсда қидирувда бўлган 30 ёшли шахс қўлга олинган.

Олинган маълумотларга асосан, Сеулда хизмат сафарида бўлган катта миқдордаги фирибгарлик жиноятини содир этгани учун қидирувда бўлган яна бир Ўзбекистон фуқароси 64 ёшли Ж.Н. Интерпол каналлари томонидан қўлга олинган.

2016 йилда Ж.Н. фуқароларга алдов йўли билан Тошкент шаҳридан кўчмас мулк харидида ёрдам беришини ваъда қилиб, улардан олган пулларни мажбуриятларини бажармай ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

“Бугунги кунда мазкур иккала шахс ҳам қўлга олиниб, Ўзбекистонга топширилди ва энди улар қилмишлари учун судда жавоб беришларига тўғри келади”, - дейилади хабарда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей