1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
20 октября, 09:02 471 0

Тошкентда янги йўл ва йўл ўтказгич фойдаланишга топширилди — фото

Президент икки туманда қурилган янги автомобиль йўлини кўздан кечирди.
Тошкентда янги йўл ва йўл ўтказгич фойдаланишга топширилди — фото
Фото: president.uz
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Яккасарой ва Сергели туманларида қурилган янги йўлни кўздан кечирди, дея хабар берди президент Матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Сергели билан Яккасарой туманини боғлайдиган қўшимча йўл лойиҳаси икки босқичда амалга оширилмоқда. 
Бугунги кунда Чўпонота кўчасидан Тошкент ҳалқа йўлигача қарийб 2 километрлик трасса қуриб битказилган. Унинг Кичик ҳалқа йўли устидан ўтган қисмида 788 метрлик кўприк ва Тошкент ҳалқа йўлига туташган жойида иккита 207 метрлик йўл ўтказгич барпо этилган.

Мазкур транспорт иншоотлари, кеча 19 октябрдан очилди.

Айни пайтда лойиҳанинг иккинчи босқичи доирасида жадал иш олиб борилмоқда. Тошкент ҳалқа йўлидан Қипчоқ кўчасигача бўлган 4 километрдан зиёд йўл қурилмоқда.

Умуман, 6 қаторли мазкур йўл ва кўприклар соатига 12 мингтагача автотранспортни ўтказиш қуватига эга бўлади. Шу тариқа, Сергели туманидан шаҳар марказига етиб бориш вақти олдинги 40-50 дақиқа ўрнига 20 дақиқани ташкил қилади. Янги Сергели кўчасидаги тирбандлик икки бараварга қисқаради.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей