1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
19 октября, 17:12 226 0

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Kinder'га ўхшаш маҳсулот ишлаб чиқараётган компанияга кўрсатма берди

Компания Master Banni/Bоnni маҳсулотларини Италиянинг Ferrero қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчисиникига ўхшаш этикеткалар билан чиқарган.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Kinder'га ўхшаш маҳсулот ишлаб чиқараётган компанияга кўрсатма берди
Фото: antimon.gov.uz

Монополияга қарши курашиш қўмитасига Kinder маҳсулот белгиси эгаси бўлган қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси Ferrero S.P.A. компаниясидан Sweet master product ХК устидан мурожаат келиб тушган.

Мурожаатда Master Banni/Bоnni маҳсулотларининг қадоқ ёрлиғи Kinder маҳсулот белгисига жуда ўхшаш эканлиги ва бу ҳолат истеъмолчиларни адаштириши мумкинлиги айтилган.

Ўрганиш ишлари давомида, Ferrero S.P.A. компаниясининг маҳсулот белгиси халқаро миқёсда рўйхатдан ўтгани аниқланган.

Махсус комиссия томонидан олиб борилган дастлабки ўрганиш натижасида, Sweet master product ХКга нисбатан «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддасига биноан иш қўзғатилган ҳамда корхона ушбу моддани бузган деб топилган.

Sweet master product ХКга Комиссия томонидан Қонунга зид ҳаракатларни тўхтатиши ҳақида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей