1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
19 октября, 15:23 270 0

“Адолат” ва Экологик партия яқин беш йилда мактабгача таълим қамровини 100 фоизга етказишни ваъда қилмоқда

Ҳуқуқшунос олимлар Ўзбекистонда барча болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни хорижий тажриба асосида таҳлил қилишди.
“Адолат” ва Экологик партия яқин беш йилда мактабгача таълим қамровини 100 фоизга етказишни ваъда қилмоқда
Фото: Мактабгача таълм вазирлиги
А.Расулов ва Ш.Хўжаев “Таълим ва илм-фан: партиялар нима таклиф этишмоқда?” номли мақолада “Адолат” ва Экологик партиянинг мактабгача таълим қамровини 100 фоизга оширишга оид таклифларини таҳлил қилишган. 

Муаллифлар барча жойларда болалар боғчаларининг ташкил этилиши мактабгача таълим билан қамровни англатадими, деган саволни қўйган ҳолда хорижий тажрибани ўрганишган. 

Уларнинг таъкидлашича, 2017 йил учун Education at a Glance маълумотларига кўра кўра, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ)га аъзо мамлакатларда мактабгача таълим билан қамров ўртача 83% ни ва ўрта даромадли мамлакатларда – 74% ни ташкил этади. 

Қўшни Қозоғистонда бу кўрсаткич 78,3% ни ташкил этади (2019 натижаларига кўра). 

Мақоланинг тўлиқ матнини ушбу ҳавола орқали ўқинг
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей