1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
19 октября, 12:45 295 2

"Энг катта муаммо — Афғонистон шу қишни эсон-омон, урушларсиз ўтказиб олиши" — Шавкат Мирзиёев

Президентликка номзод сайловчилар билан учрашувда Афғонистон ҳақида гапирди.
Фото: t.me/uzlidep
Бугун президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида сайловчилар билан учрашув ўтказмоқда. Унда сўз олган Шавкат Мирзиёев Афғонистон ҳақида гапирди.

"Қўшниларимиз билан муносабатларни кузатиб турибсиз. 5 йиллик қисқа муддатда катта ютуқларга эришганимиз бор гап. Афғон муаммоси бизни жиддий ўйлантиради. Энг катта муаммо – Афғонистон шу қишни эсон-омон, очарчиликка дуч келмай, урушларсиз ўтказиб олиши. Ўйлайманки, ҳукумат тепасига келган янги кучлар ҳам ўз халқини ўйлайди", - деди президентликка номзод.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев пандемия оқибатида дунёда юзага келган салбий оқибатлар ҳақида сўз очди.

"Ҳеч қачон дунё иқтисодиёти бундай жиддий синовга дуч келмаган. Касаллик туфайли энг кучли давлатлар ҳам қийин вазиятга тушиб қолди. Биз шундай вазиятда ҳам иқтисодиётимизни сақлаб туришга ва ҳатто ўсишга эришдик.  Албатта, пандемия талабларидан ҳаммамиз чарчадик. Пандемия даврида кўп давлатлар "эгоист" бўлиб кетди. Буни ҳам тушуниш мумкин, вазият оғир. Мен ҳам биринчи навбатда ўзимизнинг мамлакат тинчлиги, халқим фаровонлигини ўйлашим керак.

Мен ёшлар билан кўп учрашаман ва бир гапни айтаман – ҳар бир дақиқа ғанимат. Олган билимингиз ўтда ёнмайди, сувда чўкмайди. Нажот билимда, муаллимда. Пойтахтимиз Тошкент бу бўйича намуна бўлади деб ишонаман"
, - дейди Шавкат Мирзиёев
Комментарии
  • Husrav Botirov
    Husrav Botirov 19 октября, 15:45

    Қўшнинг тинчимас экан, унинг асорати сенга ҳам таъсир қилиши мумкин. Афғонистон борасида Президент томонидан олиб борилаётган сиёсатни қўллаб-қувватлайман. Зеро, Афғонистон барқарор бўлиши, бизнинг манфаатларимизга хизмат қилади.

  • best manager
    best manager 19 октября, 12:51

    Президентимиз айтганларидек агар қўнимиз Афғонистонда тинчликнинг сақланиб қолишига эришсак катта Ўзбекистон халқи учун келгусида манфаатли қўшничилик алоқалари ўрнатилишига катта пойдевор қўйилган бўлади.

Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей