1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
19 октября, 12:11 163 0

Учта сиёсий партия Ўзбекистонда олти ёшли болаларни бошланғич таълимга мажбурий тайёргарлик кўришини таъминлашни таклиф қилди

Ҳуқуқшунос олимлар А. Расулов ва Ш. Хўжаев бу таклифларга ўз экспертлик фикрларини билдиришди.
Учта сиёсий партия Ўзбекистонда олти ёшли болаларни бошланғич таълимга мажбурий тайёргарлик кўришини таъминлашни таклиф қилди
Фото: ХТВ
ХДП, ЎзЛиДеП ва "Миллий тикланиш" демократик партияси олти ёшдаги болаларни бошланғич таълимга мажбурий тайёргарлик кўришини таъминлаш орқали мактабгача ва мактаб таълимининг ўзаро алоқадорлигига эътибор қаратишган. 

Ҳуқуқшунос олимлар А. Расулов ва Ш. Хўжаев бу таклифларга ўз экспертлик фикрларини билдиришди.

Муаллифлар таъкидлаганидек, ХДП ва "Миллий тикланиш" мазкур тизимнинг бепулини кўрсатишган бўлса, ЎзЛиДеП эса давлат-хусусий шерикликни фаол қўллаш тарафдори эканлигини билдирган, “Миллий тикланиш" эса амалдаги хусусий боғчалар тизими билан бир қаторда боғчаларни давлат томонидан молиялаштиришни устувор йўналиш сифатида белгилаган. 

Уларнинг фикрича, таклифларни амалга оширишда Ўзбекистоннинг реал ижтимоий-иқтисодий имкониятларини инобатга олишлари зарур. 

Қайд этилишича, "Ўзбекистон Республикаси учун ривожланишнинг молиялаштирилишини баҳолаш" (2021 йил) номли таҳлилий ҳисоботга мувофиқ таълимни, шу жумладан мактабгача таълимни молиялаштириш учун харажатлар даромад даражаси мамлакатга таққослаганда яқин бўлган мамлакатлар, ҳудудий ҳамкор давлатлар ва ИҲТТ мамлакатларидан кўра юқорироқ саналади. 

Тўлиқ бепул тизимни жорий этиш Давлат бюджети ххаражатларининг ортишига олиб келиши мумкин, бу эса солиқ сиёсатига номуайян таъсир кўрсатиши мумкин (солиқ ставкаларининг ошиши). 

UNISEF'нинг "Мактабгача таълимда давлат-хусусий шериклик: халқаро тажриба ва Ўзбекистон учун дарслар» номли тавсияларига кўра давлат-хусусий шериклик (ДХШ) мослашувчанлик, рақобатни таъминлайди, хавфларни олдини олишга ёрдам беради, АҚШ, Буюк Британия, Канада, Лотин Америкаси мамлакатлари тажрибаси ҳам бундан далолат бермоқда. Бинобарин болалар боғчаларини тўлиқ молиялаштириш давлат бюджетидан катта харажатларга

олиб келади. Бундан ташқари, мактабгача таълим ташкилотларининг тармоқларини кенгайтиришга қаратилган ДХШ механизмларини жорий этиш ва ривожлантириш мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири саналади, бу эса бюджет даромадлари ва харажатлари мувозанатини сақлашга хизмат қилади.

Мақоланинг тўлиқ матнини қуйидаги ҳавола орқали ўқинг
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей