1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
19 октября, 14:05 295 0

Алишер Қодиров партияси мактабларда дарсларга видеокузатув қўйишни таклиф қилди

Видеокузатув асосида ўқитувчиларнинг қандай дарс ўтаётганига қараб, уларга ойлик берилади.
Алишер Қодиров партияси мактабларда дарсларга видеокузатув қўйишни таклиф қилди
Фото: t.me/UzMTDPMk
Ҳуқуқшунос олимлар А.Расулов ва Ш.Хўжаевлар “Миллий тикланиш" партияси томонидан илгани сурилган ўқитувчиларга иш ҳақи видеокузатувлар асосида ҳисобланадиган рейтинг балларига мувофиқ белгиланиши ҳақидаги таклифини кўриб чиқишди.

Таклифга кўра, энг яхши дарс берган ўқитувчи юқори, сифатсиз дарс берган ўқитувчи кам маош олиши таклиф этилмоқда. 

А.Расулов ва Ш.Хўжаев ўз тадқиқотларида назоратнинг мазкур тури ижобий жиҳатлари билан бирга рейтингни аниқлашда раҳбарият томонидан суиистеъмолчилик хавфини юзага келтириши мумкин, деган хулосага келишган. 

Уларнинг фикрича, бундай ҳолат, албатта, ишончсизлик муҳитини яратади, ўқитувчи ва ўқувчилар орасида руҳий жиҳатдан ноқулайликни келтириб чиқаради. Доимий ва тўлиқ равишда дарсларни кузатиш маъмурий, инсон ва моддий ресурсларни талаб этади. Шу билан бирга, тегишли соҳа вакили бўлган мутахассис томонидан амалга ошириладиган холис назоратни таъминлаш бўйича муаммолар вужудга келади. 

Мақоланинг тўлиқ матнини қуйидаги ҳавола орқали ўқинг
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей