1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
19 октября, 09:55 650 0

Фарғонада декабрь ойидан электромобиллар ишлаб чиқарилади

Дастлаб гибрид қувватли (ток ва бензин) электромобиллар ишлаб чиқарилади.
Фарғонада декабрь ойидан электромобиллар ишлаб чиқарилади
Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги
Фарғона вилояти ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Фарғона шаҳрида электромобиллар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошираётган Central Asia Motors корхонасида умумий қиймати 50 миллион доллар бўлган "Электромобиллар учун эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳамда енгил ва юк электромобиллар ишлаб чиқариш" лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Қайд этилишича, жорий йилнинг декабрь ойида 4 та енгил ва 8 та юк электромобиллари тест режимида янги корхона конвейерларидан чиқади. 

Ҳозирги кунда мамлакатда электромобилларни қувватлантириш шохобчалари оммалашмагани сабаб дастлабки босқичда гибрид қувватли (ток ва бензин) электромобиллар ишлаб чиқарилиб, бунда электр қуввати 20 фоиздан камайганда бензин двигатели ишга тушади ҳамда бензин билан ишлаш жараёнида электромобиль батареяси қувват олади.

Айни пайтда электромобилларни йиғиш ва тест ускуналаридан ўтказиш цехи ҳамда электрофорез ва бўяш цехи ишлаб чиқариш жараёнларига тайёр бўлиб, электромобилларнинг кузов қисмини пайвандлаш учун цех ташкил этишга қўшимча ишлаб чиқариш майдонига эҳтиёж борлиги маълум қилинган.

Корхона тўла қуввати билан ишга тушгач, корхонада йиллик 10 минг электромобиль ишлаб чиқарилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей