1 USD = 10702.31 1 EUR = 12486.39 1 RUB = 151.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10702.31 1 EUR = 12486.39 1 RUB = 151.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Технологиялар
14 октября, 22:11 209 0

Йил бошидан хорижий IT-компаниялар Ўзбекистонда қанча солиқ тўлагани маълум бўлди

Тўловларнинг катта қисми Facebook, Google ва Apple компанияларига тўғри келмоқда.
Йил бошидан хорижий IT-компаниялар Ўзбекистонда қанча солиқ тўлагани маълум бўлди
Фото: AP
ДСҚ матбуот хизматининг хабар беришича, 2021 йилда Ўзбекистонда тўққизта хорижий компания ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатга олинган.

Улар: Vaskiani Ventures Limited (Кипр), Google Cloud EMEA Limited (Ирландия), Spotify AB (Швеция), Adobe (Ирландия), DELSE, Inc. (АҚШ), Scribd, Inc. (АҚШ), LinkedIn Ireland Unlimited Company (Ирландия), Google LLC (АҚШ) ва Microsoft Ireland Operations Limited (Ирландия).

Шунингдек, мамлакатда 2 йил ичида доимий ваколатхонага эга бўлмаган жисмоний шахсларга электрон хизмат кўрсатувчи 28 та хорижий компания солиқ тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган: Booking.com B.V., Netflix International B.V., Apple, Facebook, Yandex, Huawei ва бошқалар.

Жорий йилнинг 9 ойида Facebook – 7,6 млрд сўм, Google Commerce Limited – 4,6 млрд сўм, Apple – 2,2 млрд сўм, Netflix – 331 млн сўм ва Yandex – 256 млн сўм солиқ тўлаган.

Эслатиб ўтамиз, солиқ кодексида 2020 йил 1 январдан бошлаб рўйхатга олишнинг янги тартиби белгиланган ва интернет-компаниялар рўйхатдан ўтиши учун қулайлик яратиш мақсадида ДСҚ томонидан ҚҚС-офис ишга туширилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей