1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
14 октября, 18:00 202 0

МИБ ходимларига ўз чақалоғини бензин билан ёқиб юборишини айтиб, таҳдид қилган аёлга жиноят иши очилди

Фарғоналик аёл ва унинг эри ходимларни ҳақорат қилиб, қарзини тўламаслигини айтишган.
МИБ ходимларига ўз чақалоғини бензин билан ёқиб юборишини айтиб, таҳдид қилган аёлга жиноят иши очилди
Фото: UzNews.uz
Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида МИБ ходимларига ўз чақалоғини бензин билан ёқиб юборишини айтиб, таҳдид қилган аёл ва унинг эрига жиноят иши қўзғатилди, дея хабар берди Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz’га.

Хабар берилишича, жорий йилнинг 9 сентябрида МИБ Қувасой шаҳар бўлими иш юритувида қарздор аёл З.Б.дан фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 8 февралдаги қарорига асосан Hamkorbank Қувасой филиали фойдасига 32,5 миллион сўм қарздорликни ундириш белгиланган бўлган.

Ушбу ижро иши бўйича МИБ, шаҳар ФВБ ёнғин-қутқарув қисми ходимлари, тез ёрдам шифокорлари, шаҳар ИИБ ходимлари ҳамда маҳалла раиси иштирокида З.Б.нинг уйига ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун борганида 28 ёшли З.Б. ва унинг 34 ёшли турмуш ўртоғи А.Б. мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилишига фаол қаршилик қилиб, МИБ ходимларини турли сўзлар билан ҳақорат қилишган. 

Шунингдек, уларга қўлидаги чақалоғи устига бензин сепиб, ёқиб юборишини айтиб, ходимларнинг ўз хизмат вазифаларини бажаришни тўхтатишига эришган.

Ушбу қарздор шахсларга нисбатан 12 октябрь куни шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми (ҳокимият вакилига қандай шаклда бўлмасин ўзининг хизмат вазифасини бажаришдан воз кечишга мажбур қилиш) ва 140-моддаси 3-қисми “а” банди (жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда ҳақорат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей