1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Иқтисодиёт
14 октября, 16:47 635 0

Янги Lacetti автомобиллари нега дон омборига юборилгани маълум бўлди

UzAuto Motors'да компания заводида тайёр автомобиллар учун жой қолмаганини маълум қилишди.

Янги Lacetti автомобиллари нега дон омборига юборилгани маълум бўлди
Фото: Видеодан кадр

Telegram-каналларда Chevrolet Lacetti ортилган бир нечта автоконтейнерлар дон омбори томон йўналтирилаётгани акс этган видео тарқалган эди.

UzAuto Motors'да интернет фойдаланувчиларининг автомобиллар нега омборга юборилаётгани билан боғлиқ бўлган саволларига жавоб беришди.

Маълум бўлишича, компания заводида тайёр автомобиллар учун жой қолмаган ва шунинг учун автомобиллар вақтинчалик сақлаш учун бошқа жойга юборилган.

«Гап шундаки, компания кунига 250-300 дона Lacetti автомобилини ишлаб чиқаради. Биз ушбу автомобилларни яримўтказгич қисмининг йўқлиги сабабли, ўз эгаларига топшира олмаймиз. Автомобиль тайёр, аммо биргина қисмнинг йўқлиги қайсидир тизимнинг ишламаслигига сабаб бўлади. Масалан – хавфсизлик ёстиқчалари.

UzAuto Motors ушбу қисмни олиши билан, уни автомобилларга ўрнатади ва харидорга топширади. Тайёр, аммо сотиб бўлмайдиган автомобиллар заводдаги тайёр маҳсулот учун ажратилган жойни тўлдириб қўйишди. Шу сабабли, UzAuto Motors «Ўздонмаҳсулот» билан автомобилларни корхона ҳудудида вақтинча сақлаш тўғрисида шартнома тузди
», - дейилади хабарда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей