1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
14 октября, 13:37 138 0

Россия кириши тақиқланган 158 минг ўзбекистонликка амнистия берди

Аммо “Миграция амнистияси” Россиядан депортация қилинган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан қўлланилмайди.
Россия кириши тақиқланган 158 минг ўзбекистонликка амнистия берди
Фото: t.me/migratsiyaagentligi
Россия мамлакат ҳудудига кириши тақиқланган 158 минг Ўзбекистон фуқаросига нисбатан “миграция амнистияси”ни эълон қилди. 

Бу ҳақда Россия ИИВнинг биринчи ўринбосари, полковник Александр Горовой Москвага ташриф буюрган Ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси Меҳриддин Хайриддинов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси билан учрашувда маълум қилди.

Қайд этилишича, берилган “миграция амнистияси” суд қарорлари асосида илгари Россиядан депортация қилинган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан қўлланилмайди.

Бундан ташқари, Россия ИИВнинг махсус пилот лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 18 октябридан бошлаб Ўзбекистон томони билан ҳамкорликда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россияга жўнаб кетмоқчи бўлган 10 минг нафар Ўзбекистон фуқароси республикадан чиқишидан олдин иш рухсатномаларини (патент) расмийлаштириши мумкин бўлган механизм ишга туширилади. Ушбу механизм Россия иш берувчилар томонидан амалга ошириладиган харажатлар учун иш рухсатномасини расмийлаштириш муддатини сезиларли даражада камайтиради.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей