1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
14 октября, 13:19 175 0

Сирдарёда камёб турдаги лочинларни 280 млн сўмга пуллаётган шахс қўлга тушди

У Қизил китобга киритилган қушларни сумкага зичлаб жойлаштириб, машинада олиб кетаётганда ушланди.
Сирдарёда камёб турдаги лочинларни 280 млн сўмга пуллаётган шахс қўлга тушди
Фото: Божхона қўмитаси
Маълумот берилишича, Сирдарё вилоятида аввалдан кузатувда бўлган шахс бошқарувидаги “Камаз” юк машинаси Сирдарё чегара божхона постида тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, салонда спорт сумкасига 8 бош лочинлар яширилганлиги фош бўлди. 

Бундан ташқари, қушларга шафқатсизларча муносабатда бўлиниб, жонзотлар сумкага уларнинг ҳаёти учун хавфли тарзда зичлаб жойлаштирилган.

Шу куни тезкор тадбир Сирдарё туманида ҳам давом эттирилиб, ушбу қушларни сотиб олаётган шахс ҳам қўлга олинди.

Маълумотга кўра, мазкур ҳолатда ушлаб қолинган 8 бош лочинлар Ўзбекистоннинг 2019 йилда чоп этилган Қизил китобига киритилган бўлиб, табиатан камёб ҳисобланади ҳамда уларни овлаш тақиқланган. Лочинларнинг 6 таси Қизил китобга “Итолғи” номи билан киритилган бўлиб, улар тобора йўқолиб бораётган тур ҳисобланади.

Суриштирувлар давомида маълум бўлишича, қонунбузарлар ушбу қушларни 280 миллион сўмга пулламоқчи бўлган. Ҳозирда лочинлар Тошкент ҳайвонот боғига вақтинча сақловга топширилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей