1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Иқтисодиёт
14 октября, 11:47 212 0

Алкоголь маҳсулотларини сотиш ва уни умумий овқатланиш объектларида реализация қилиш ҳуқуқи учун ойлик йиғим киритилмоқда

Шунингдек, алкоголь маҳсулотлари савдоси ва ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялашда давлат божининг янги миқдори белгиланди.
Алкоголь маҳсулотларини сотиш ва уни умумий овқатланиш объектларида реализация қилиш ҳуқуқи учун ойлик йиғим киритилмоқда
Фото: Иллюстрация
Ўзбекистонда “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш” ва “Давлат божи” тўғрисидаги қонунларга киритилган қўшимча ва ўзгартиришларга мувофиқ, ишлаб чиқарувчи томонидан ишлаб чиқариш лицензияси бўлмаган ҳолда алкогол ва тамаки маҳсулотлари реализацияси, шунингдек, ваколатли органни огоҳлантирмасдан пиво ва пиво ичимликларини (табиий винодан ташқари) ишлаб чиқариш фаолияти тақиқланади. Бу ҳақда “Норма” хабар берди.

Шунингдек, Солиқ кодекси солиқ тўловчиларнинг йиғимига мувофиқ қуйидаги нормалар билан тўлдирилди:

—  спиртли ичимликлар чакана савдоси ҳуқуқи учун;
—  умумий овқатланиш корхоналари томонидан спиртли ичимликлар сотиш учун
чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотлар сотилиши бошланганлиги тўғрисида ваколатли органни хабардор қилганлигини тўғрисидаги тасдиқномага эга юридик шахслар.

Йиғим спиртли ичимликлар сотилиши бошланганлиги тўғрисида хабар юборилган пайтдан бошлаб тўланади. Агар билдиришнома жорий ойнинг 20-кунигача юборилган бўлса, тўлов тўланган ой учун тўлиқ ҳисоблаб чиқарилади. Агар билдиришнома жорий ойнинг 20-кунидан кейин юборилса кейинги ойнинг биринчи кунидан тўланади. Тўлов ҳар ойда жорий ойнинг 10-кунигача олдиндан тўлов шаклида амалга оширилади.

Бундан ташқари, “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг иловасига 50 банд киритилди. Бу билан алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш ва виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш учун давлат божи белгиланди:

а) спиртли ичимликлар улгуржи савдоси бўйича фаолият – БҲМнинг 200 баравари;
б) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголли ичимликлар ишлаб чиқариш бўйича фаолият:
• озиқ -овқат этил ректификацияланган спирт – БҲМнинг 100 баравари;
• техник этил спирти – БҲМнинг 25 баравари;
• ароқ ва этил спиртидан тайёрланган маҳсулотлар – БҲМнинг 250 баравари;
• кучлилиги 7 дан 22% гача бўлган вино ичимликлари – БҲМнинг 250 баравари;
• узум ва мевадан тайёрланган ароқ, узум ва мевадан тайёрланган вино, коняк, коняк маҳсулотлари, бренди, виски, ром, Калвадос – БҲМнинг 100 баравари;
• узум ва мева-резавордан тайёрланган спирт, алкоголли вино, узум ва мева -резаворларнинг хом спиртлари, узум, вино, коняк, виски, ром, мева-резавор ва Калвадос, кўпикли ва газланган шароб дистиллати – БҲМнинг 50 баравари;
• узум ва мева-резавордан қилинган вино маҳсулотлари – БҲМнинг 25 баравари.

Озиқ-овқат ва техник этил спирти, спиртли ичимликлар ишлаб чиқаришни амалга ошириш ҳуқуқи учун давлат божи ҳар бир гуруҳ турига қараб йилига бир марта тўланади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей