1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
14 октября, 10:08 213 0

Самарқандда салонида икки нафар йўловчи бўлган Nexia ёниб кетди

Фожиага ҳайдовчининг рулда ухлаб қолиши сабаб бўлди.
Самарқандда салонида икки нафар йўловчи бўлган Nexia ёниб кетди
Фото: Самарқанда вилояти ИИБ
Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 14 октябрь куни соат 6:20 ларда Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлида Nexia ҳайдовчиси тезликни меъёридан ошириб келиб, бошқарув вақтида ухлаб қолган.

Натижада, автомобиль йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган. 

ЙТҲ оқибатида, транспорт воситасида ёнғин содир бўлган. Машина салонида бўлган икки нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи тиббиёт эса бирлашмасига ётқизилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей