1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
13 октября, 21:41 199 0

Гулистонда ўзининг беш кунлик чақалоғини $5 мингга сотаётган она ушланди

Қашқадарёлик аёлга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Гулистонда ўзининг беш кунлик чақалоғини $5 мингга сотаётган она ушланди
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, вилоят ИИБ томонидан Гулистон шаҳар ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи Б.С ўзининг 2021 йил 8 октябрь куни туғилган фарзандини $5 мингга сотган вақтда ушланди. Шунингдек, ундан кимёвий ишлов берилган пуллар далилий ашё сифатида олинган.

Шундан сўнг, Б.С.нинг вояга етмаган фарзанди Сирдарё вилояти Болалар уйига топширилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей