1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Реклама
14 октября, 18:02 134 0

IT Park Skillbox ва IT Academy билан ҳамкорликда Тошкентда Python бўйича ўқув семинарини ўтказади

Skillbox Тошкентда бўлиб ўтадиган Python бўйича ўқув семинарига таклиф қилади.
IT Park Skillbox ва IT Academy билан ҳамкорликда Тошкентда Python бўйича ўқув семинарини ўтказади
Агар сиз ўзингиз учун IT соҳасини очишни истасангиз, Python'да энди ишлашни бошлаган бўлсангиз ёки дастурлашнинг бошқа тилларини билган ҳолда, уни ўрганишни хоҳласангиз, IT Park’нинг Skillbox ва IT Academy билан ҳамкорликдаги ўқув семинари — айнан сиз учун.

Нега Python? TIOBE рейтингига кўра, бу бугунги кунда дунёдаги энг таниқли дастурлаш тили. Бир йил аввал у учинчи ўринни эгаллаган эди, бугун эса ўтган йилларда етакчи бўлган C ва Java дастурлаш тилларидан олдинга ўтиб кетган.

Python яхши лойиҳалаштирилган, ўрганиш ва ишлашда оддий. Агар сиз соҳангизни ўзгартириб, IT йўналишига ўтишни истасангиз, ушбу дастурлаш тили — ажойиб танлов бўлади. Ўрганишни бошлаганингиздан ярим йил ўтиб, ҳақиқий кейс ва лойиҳаларга эга бўлган ҳолда, сиз ишга жойлашиш ва биринчи ойликдан умид қилишингиз мумкин бўлади.

Ўзбекистонда Python дастурлаш тилини биладиган IT-мутахассис карьерада ўзини ривожлантирган ҳолда, ойига 2 500 долларгача даромад олиш даражасига чиқиши мумкин.

20 октябрь куни бўлиб ўтадиган семинарда сизни нималар кутмоқда:

• сиз учун Python билимларини очадиган бир нечта таниқли йўналишлар билан танишасиз
• қандай қилиб IT йўналишида карьерангизни бошлаш, сизни қандай қийинчиликлар кутаётгани ва уларни қандай қилиб муваффақиятли енгиб ўтиш мумкинлиги ҳақида билиб оласиз
• Python'да реализация қилинган кейсларни аниқлаштириб оласиз
• ушбу йўналишдаги етакчилардан маслаҳат ва «фидбек» оласиз

Мазкур семинарнинг барча иштирокчиларини Skillbox ва Карьера марказининг совғалари кутмоқда.

Семинар спикерлари:

• Алексей Некрасов — МТС'да Python'нинг Lead йўналиши ва Skillbox'да Python йўналишининг дастур директори:

— Python — энг оддий дастурлаш тили. Талабаларим орасида тиббиёт ва гуманитар йўналишлар каби турли соҳалардан келган 15 ёшдан ва 56 ёшдан ҳам катталар бўлган. Уларнинг барчаси Python бўйича курсни муваффақиятли якунлашди. Бу дегани, агар барча кучингизни сарфлаб, мақсадингиз сари интилсангиз ҳамма нарсанинг иложи бор.

• Ойбек Нуриддинов —С++, С#, Python'да ишлаб чиқувчи.

Ҳавола орқали ариза қолдириш мумкин.

Манзил: Лабзак кўчаси, 70,  Amity University Tashkent (Тошкент шаҳри).

Сана: 20 октябрь
Бошланиш вақти: 18:00

Реклама ҳуқуқлари асосида
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей