1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Оммавий
13 октября, 18:45 133 0

TOEFL ITP имтиҳонини ДТМ орқали топшириш имконияти яратилди

Инглиз тилини билиш қобилиятини аниқлаб берувчи имтиҳонни ДТМ ўтказади. Талабгорлар учун онлайн рўйхатдан ўтиш йўлга қўйилди.
TOEFL ITP имтиҳонини ДТМ орқали топшириш имконияти яратилди
Фото: olympiad.uzedu.uz
Давлат тест маркази АҚШнинг Educational Testing Service (ETS) ташкилоти билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, TOEFL ITP имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритди, - дея хабар бермоқда ДТМ Матбуот хизмати.

Унга кўра, ДТМ томонидан ўтказиладиган TOEFL ITP имтиҳонлари халқаро миқёсда тан олинади ҳамда имтиҳондан муваффақиятли ўтган талабгорларга ETS ташкилотининг халқаро сертификати берилади.

TOEFL ITP тест синовлари Давлат тест маркази ҳузуридаги Илмий-ўқув амалий маркази томонидан ҳар ой ДТМ биносида онлайн тарзда ўтказилади.

Қайд этилишича, мазкур тест синовининг ўзига хос жиҳати талабгор тест синови якунланиши билан ўз натижасини билиб олади.

Маълумот учун, тест синовида иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар 25 октябрга қадар my.dtm.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтиб, тест синовида иштирок этишлари мумкин. Тест синови рўйхатга олиш якунлангач 10 кундан сўнг ўтказилади.

Тест синови учун тўлов БҲМнинг 3,5 баравари — 945 минг сўмни ташкил қилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей