1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
13 октября, 17:13 158 0

Ўзбекистонда тиббий буюмларни ишлаб чиқариш учун лицензия бекор қилинди

Энди рухсатнома олиш талаб этиладиган бошқа фаолият билан рухсатномасиз шуғуланиш жиноий жавобгарликка тортилади.
Ўзбекистонда тиббий буюмларни ишлаб чиқариш учун лицензия бекор қилинди
Фото: UzNews.uz
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонун қабул қилинганлиги муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида президент қонун чиқарди.

Қонунга мувофиқ, айрим лицензияланадиган фаолият турлари билан рухсатнома ва хабардор қилиш орқали шуғулланишга рухсат берилганлиги муносабати билан бир қатор қонунларда лицензия талаби бекор қилинди.

Шунга кўра, Жиноят кодексига хабардор қилиш ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият билан хабарнома юбормасдан ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз шуғулланиш жуда кўп миқдорда даромад олиш билан боғлиқ бўлганида жиноий жавобгарликка сабаб бўлишига оид жавобгарлик киритилди.

МЖтКда ҳам мазкур ҳаракатлар учун жавобгарлик чоралари белгиланди.

"Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги қонунда фармацевтика фаолиятининг қуйидаги йўналишларига лицензия олиш талаб қилинмаслиги белгиланди:

— Тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, улгуржи реализация қилиш;

— Дори воситалари ва тиббий буюмларни яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари;

— Дори воситалари ва тиббий буюмлар сифатини назорат қилиш;

— Доривор ўсимлик хомашёсини қадоқлаш ва улгуржи сотиш.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей