1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
13 октября, 13:34 219 9

"Навоий вилоятининг тўртта туманида мактабгача таълим хизмати бепул бўлади" —  Шавкат Мирзиёев

Мазкур туманлардаги янги тадбиркорлик субъектлари бир қатор солиқлардан озод этилади. Вилоятда янги Политехника университети ташкил этилади. 
Фото: t.me/uzlidep
Бугун, 13 октябрь куни президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташриф буюуриб, сайловчилар билан учрашув ўтказмоқда.

Учрашувда Шавкат Мирзиёев ўзининг беш йиллик дастури бўйича таклифларини берди.

"Аҳоли тарқоқ яшовчи, олис ва тоғли ҳудудлар – Хатирчи, Нурота, Навбаҳор ва Конимех туманларида мобиль боғчалар фаолиятини йўлга қўйиб, мактабгача таълим хизматини бепул амалга оширишига имкон яратамиз", - деди Шавкат Мирзиёев.

Дастурга кўра, Ғозғон шаҳри, Томди, Учқудуқ, Конимех ва Нурота туманлари учун боғча тўлови 2 бараварга камайтирилади. Натижада, вилоят бўйича мактабгача таълим қамрови 95 фоизга етказилади. Ушбу туманларда ташкил этиладиган янги тадбиркорлик субъектлари фойда, ер, сув, мол-мулк, айланмадан олинадиган солиқлардан озод этилади.

Шунингдек, келгуси беш йилда вилоятда 8 та янги мактаб қуриш, 62 тасини таъмирлаш ҳисобига мактаблар қуввати 22 минг ўқувчи ўрнига оширилиб, 182 мингга етказилади.

Қайд этилишича, ушбу даврда Навоий вилоятини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш учун давлат ҳисобидан 40 триллион сўм ажратилади ва жами 180 мингта янги иш ўринлари яратилади.

Президентликка номзоднинг дастурига кўра, Навоий кончилик институти негизида қарийб 15 минг талабани ўқитадиган Политехника университети ташкил этилади. Ушбу олийгоҳда нуфузли хорижий университетлар билан қўшма дастурлар, замонавий лабораториялар, жаҳоннинг етакчи олимлари иштирокида амалий-инновация марказлари фаолият олиб боради.
Комментарии
  • ✌️
    ✌️ 13 октября, 20:08

    viloyatdagi kam taminlangan oilalar uchun ayni muddao bulibdi, yaxshi yangilik!

  • Husrav Botirov
    Husrav Botirov 13 октября, 19:58

    Бу ташаббус албатта ўзининг ижобий натижасини беради. Болаларга кўрсатилаётган ғамхўрлик учун ташаккур

  • Журабек Носиров
    Журабек Носиров 13 октября, 18:05

    Айникса вилоятдаги кам таминланган оилалар учун айни муддао булибди

  • Sam Ricks
    Sam Ricks 13 октября, 17:22

    мобиль боғчалар фаолияти йўлга қўйилса қанчадан қанча болалар мактабга чиқишга тайёр бўлишади. аёллар ишлаш имкониятига эга бўлишади. шу билан бирга тадбиркорларга ҳам анча ёрдам қилишибти солиқдан озод қилиб.

  • Inson Jon
    Inson Jon 13 октября, 16:16

    шу қаторда чекка туманлардаги боғчаларни яхшилаб уларни хам бепул қилинса ёки ойлик тўловларини камроқ қилинса кўп ота-оналар болаларини берган бўларди. Чунки кўп чекка туманлардаги оилалар ойлик тўлови сабаб хам чиқармаслик холатлари тез-тез учраб туради.

Показать ещё
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей