1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
13 октября, 12:15 359 0

Самарқандда 10 яшар болакай Nexia уриб кетиши натижасида ҳалок бўлди

Ҳайдовчи автомобилни юқори тезликда бошқарган. Фожиа ҳақида маълумот берилди.
Самарқандда 10 яшар болакай Nexia уриб кетиши натижасида ҳалок бўлди
Фото: видеодан кадр
Жорий йилнинг 6 октябрь куни Самарқанд вилоятида 10 яшар болани автомобиль уриб кетди, дея хабар бермоқда ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизмати.

Аниқланишича, булунғурлик 21 ёшли ҳайдовчи ишонч қоғози билан Nexia'да туман ҳудудидаги йўлда юқори тезликда ҳаракатланиб келаётиб, йўлни кесиб ўтаётган 10 ёшли болани уриб юборган. 

Шу тумандаги 54-мактабнинг 3-синфида ўқиган болакай тан жароҳати сабаб шифохонада вафот этди.

Ҳолат юзасидан Булунғур тумани ИИБ томонидан дастлабки суриштирув олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей