1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
13 октября, 10:47 153 0

Ҳашар учун пул ушлаб қолинишини “фейк” деган институт 150 млн сўмни қайтарди

Андижон давлат тиббиёт институти ходимларининг ойликларидан 100-300 минг сўмдан ушлаб қолган мансабдорлар интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди.
Ҳашар учун пул ушлаб қолинишини “фейк” деган институт 150 млн сўмни қайтарди
Фото: t.me/trolluz
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Андижон давлат тиббиёт институти ходимлари томонидан шанбалик учун ойликларидан 100-300 минг сўмдан ушлаб қолишни сўраб ёзган хатлари кенг танқидларга сабаб бўлганди.

Институт Матбуот хизмати расмий муносабат билдириб, буни “фейк хабар” деб атади. 

“21 август куни Андижон давлат тиббиёт институтида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди, лекин институт ходимларининг бирортасининг иш ҳақидан олиб қолинган эмас. Ижтимоий тармоқларда тарқалган бу хабар асоссиз бўлиб, фейк хабар ҳисобланади. Институтда бирор ходим мажбурий меҳнатга жалб этилмайди ва уларнинг розилигисиз бирор тадбир учун ойлик маошларидан ушлаб қолинмайди”, - дейилади институт расмий муносабатида.

Адлия вазирлиги матубот котиби Севара Ўринбоева эса ҳолат ҳақиқатан содир бўлганини, буни тан олмаган институтдан ходимларга 150 млн сўм қайтарилганини маълум қилди.

Маълум бўлишича, Андижон вилоят адлия бошқармаси ҳолатни жойига чиқиб ўрганган ва ректорнинг 15 сентябрдаги буйруғи билан ходимларнинг ойликларидан ихтиёрий равишда шанбалик учун пул ушлаб қолинганлиги аниқланган. 

Таъкидланишича, институт ректорининг буйруғи билан 743 нафар ходимларнинг сентябрь учун ойлик иш ҳақидан 100-300 минг сўмдан жами 150 млн сўм маблағлар август ойида ўтказилган ҳашар муносабати билан ушлаб қолинган бўлиб, шундан 221 нафар ходимнинг иш ҳақидан уларнинг розилигисиз ушлаб қолинган.

“Ўрганиш натижасида 150 млн сўм пул маблағлари институт ходимларига тўлиқ қайтарилди ҳамда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган институтнинг мансабдор шахслари интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди”, - дейилади хабарда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей