1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
13 октября, 09:11 307 0

Шавкат Мирзиеёв "Заковат" клуби асосчиси ва аъзоларини мукофотлади — фото

Энди мактаб ва ОТМларда “Заковат” стипендияси жорий қилинади. 
Шавкат Мирзиеёв
Фото: Zakovat
Бухоро вилояти Ромитан туманида бўлиб ўтган “Заковат” интеллектуал ўйинининг финалига Шавкат Мирзиёев ташриф буюриб, баҳсни кузатди.

Хоразм ва Навоий вилояти жамоалари куч синашган ўйинда хоразимликларни қўли баланд келди.
Тадбир сўнгида президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

"Сизларнинг мана шундай жўшқинлигингиз, билимга интилишингиз учун ташаккур айтаман. Биз кейинги йилларда таълимга алоҳида эътибор қаратиб, қарорлар қабул қилганимиз, китоб ўқишни рағбатлантирганимиз натижасини бугунги ёшларда кўриб, қувонаман. Мен сизлар билан фахрланаман", - деди Шавкат Мирзиёев.

Президент билимдон ёшларга шароит яратиш учун кўплаб ташаббусларни айтиб, мамлакат ёшларидаги илмга интилиш ва интеллектуал салоҳиятни инобатга олган ҳолда “Заковат” ўйинлари оммавий маърифий ҳаракатга айлантирилишини маълум қилди. 

Қайд этилишича, ҳаракатни молиявий қўллаб-қувватлаш учун ҳар йили 50 млрд сўм маблағ ажратилади. Ҳар бир мактаб, ҳар бир олийгоҳда “Заковат” клуби фаолияти барча йўлга қўйилади. Ғолиблар учун “Заковат” стипендияси жорий қилинади. Тошкентда алоҳида бино ва Интеллектуал ўйинлар шаҳарчаси барпо этилади. Вилоятларда эса “Интеллектуал парклар", Бўстонлиқ туманидаги Ёшлар оромгоҳида “Интеллектуал мактаб” ташкил қилинади.

Янги йилдан бошлаб талаба ёшлар ўртасида биринчи марта президент соврини учун Интеллектуал олимпиада ўтказилади. Дунё тан олган олимлар, жумладан, Нобель мукофоти соҳиблари билан учрашувлар ўтказиб борилади.

Ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган компьютер ва мобиль ўйинларни яратган дастурчиларга махсус грант ва субсидиялар ажратилади.

Шунингдек, президент фармонига мувофиқ, “Заковат” клубига асос солган Абдурасул Абдуллаев "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" фахрий унвони ҳамда финал босқичи ғолиблари Gentra автомобили билан тақдирланишди.









Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей