1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Коронавирус
13 октября, 08:31 244 0

Ўзбекистонга Туркия томонидан ажратилган Sinovac вакцинаси етиб келди

Коронавирусга қарши олтинчи вакцина ва “Фавипиравир” дори препарати келтирилди.
Ўзбекистонга Туркия томонидан ажратилган Sinovac вакцинаси етиб келди
Фото: ССВ
Аввалроқ, Туркия ҳукумати томонидан Ўзбекистонга беғараз ёрдам сифатида COVID-19'га қарши Хитойда ишлаб чиқарилган Sinovac вакцинаси олиб келиниши ҳақида хабар бергандик.

Бугун, 13 октябрь куни Истанбул – Тошкент рейси билан 200 минг доза Sinovac вакцинаси ва 20 минг қути “Фавипиравир” дори препарати Ўзбекистонга келтирилди

Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида грант ёрдамига оид имзоланган битим асосида олиб келинган Sinovac вакцинаси мамлакатга келтирилган олтинчи вакцина ҳисобланади.

Шундай қилиб, мамалакатда эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 28 млн 673 минг 528 дозани ташкил қилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей