1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
12 октября, 16:10 201 0

Энди Ўзбекистон қонунчилигида "прописка" сўзи ишлатилмаслиги мумкин

Айрим қонун ҳужжатларидаги тушунчалар ўзгартирилмоқда. Шунингдек, ID-картасини йўқотганлар жаримага тортилиши белгиланмоқда.
Энди Ўзбекистон қонунчилигида
Фото: UzNews.uz
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан айрим қонун ҳужжатларидаги “доимий прописка қилиш” тушунчалари “доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш” тушунчаларига ҳамда “турган жойи бўйича ҳисобга олиш” тушунчалари “вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш” тушунчаларига алмаштирилмоқда.

Шунингдек, МЖтКдан фуқаро ID-картани олиш ёки алмаштириш юзасидан ўз вақтида мурожаат қилмаганида, яроқсиз ҳолга келтирганда ва йўқотиб қўйган тақдирда, маъмурий жавобгарликка тортилмаслиги чиқариб ташланмоқда. “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга кўпайтирилган миқдордаги давлат божи ҳақида тушунча ҳамда бошқа кўплаб қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ҳуқуқни қўллаш амалиётида “доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш”, “вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш” ҳамда идентификацияловчи ID-карта тушунчалари билан боғлиқ бўшлиқларни бартараф этилишига олиб келади.

Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей