1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
12 октября, 11:35 179 0

Ўзбекистонда "права" олишдаги имтиҳонга онлайн ариза топшириш имконияти яратилди

Энди фуқаролар ҳайдовчиларни тайёрлаш ўқув курсини тамомлагач, ягона портал орқали имтиҳонга ариза топшириши мумкин.
 
Ўзбекистонда
Фото: UzNews.uz
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги “Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонга ариза топшириш” давлат хизмати ишга тушди.

Маълумот берилишича, ушбу хизмат орқали фуқаролар ҳайдовчиларни тайёрлаш ўқув курсини тамомлагач, ўз ҳужжатларини ИИВнинг ҳудудий рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаларига юборишади.

Бунинг учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

• Ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларини тугатганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

 • "083" шаклдаги тиббий маълумотнома.

Портал орқали ариза юборилгач, рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари томонидан фуқарога тегишли бўлган ҳужжатларни текшириб, назарий ва амалий имтиҳонларга киришга рухсат берилади. Ушбу рухсатнома фуқароларга 3 иш куни ичида тақдим этилади.

Хизматдан ягона портал орқали фойдаланилганда 10 фоиз чегирма туфайли 24 минг 300 сўм тўлов амалга оширилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей