1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
12 октября, 09:24 210 0

“Адолат” СДП дастурида “Маҳалла”га эътибор четда қолиб кетган — Гулноза Сатторова

Парламент ҳузуридаги институт мутахассиси президентлик сайлови кампаниясида сиёсий партияларнинг дастурларини таҳлил қилди.
“Адолат” СДП дастурида “Маҳалла”га эътибор четда қолиб кетган — Гулноза Сатторова
Фото: Гулноза Сатторова
Сайлов кампаниясида иштирок этаётган сиёсий партияларнинг сайловолди дастурларини бирламчи ўрганиш, барча партиялар томонидан илгари сурилган ғоялар ва шиорларда асосий урғу ижтимоий ҳамда иқтисодий масалаларга берилганини кўрсатади.

Чунончи, номзодларнинг сайловолди дастурларида бандлик, нархлар ўсиши, минимал ойлик иш ҳақи, таълим, соғлиқни сақлаш, коррупция ва шу каби масалалар марказий ўринни эгалламоқда. Умуман олганда, бундай ёндашув сайловчи учун энг тўғри ҳисобланади. Шу билан бирга, сиёсий партия томонидан тақдим этилаётган сайловолди дастурида имкон қадар барча соҳаларни қамраб олинган режалар ва вазифалар бўлиши мақсадга мувофиқ.

Афсуски, биз барча сиёсий партиялар сайловолди дастурида бунга эришилганини кўролмадик. Масалан, “Адолат” СДП сайловолди дастурида давлат бошқаруви, иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлашни ривожлантиришда, коррупцияга қарши курашишда илмий ёндашувни қўллаб-қувватлаган бўлса-да, халқимизга энг яқин бўлган “Маҳалла”га эътибор четда қолиб кетган. Худди шундай, аҳоли ўртасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият кучайтириш ишлари ҳам сайловолди дастурининг эътибор марказида эмас. Ваҳоланки, партия томонидан илгари сурилаётган “Ижтимоий адолат” шиори фуқаролардан айнан кучли ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни талаб этади.
Гулноза САТТОРОВА,

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари
ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей