1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Технологиялар
12 октября, 10:45 135 0

Ўзбекистон киберхавфсизлик бўйича мамлакатлар рейтингида 70-ўринни эгаллади

Рейтингда мамлакат бешта асосий йўналиш бўйича 20 баллик системада баҳоланган.
Ўзбекистон киберхавфсизлик бўйича мамлакатлар рейтингида 70-ўринни эгаллади
Мамлакатларнинг киберхавфсизликка бўлган мажбуриятини баҳоловчи Global Cybersecurity Index (GCI)'нинг маълумотига кўра, Ўзбекистон глобал киберхавфсизлик бўйича 194 мамлакат рейтингида 70-ўринни эгаллаб, унинг индекси максимал 100 баллдан 71,11 баллни ташкил этди.

Қайд этилишича, мамлакат қуйидаги бешта асосий йўналиш бўйича 20 баллик системада баҳоланган:

• Қонуний чоралар;
• Техник чоралар;
• Ташкилий чоралар;
• Салоҳиятни ривожлантириш чоралари;
• Ҳамкорлик чоралари.


Ўзбекистон энг юқори баллни ҳуқуқий чоралар сегментида олган (19,27 балл), энг пасти эса ташкилий чораларга тегишли (10,05 балл).

Шунингдек, мамлакатга техник чора-тадбирлар соҳаси учун 12,56 балл, салоҳиятни ривожлантириш чора-тадбирлари учун 15,68 ва ҳамкорлик чоралари учун эса 13,56 балл берилган.

Таъкидланишича, Марказий Осиё давлатлари орасида киберхавфсизлик бўйича Ўзбекистон Қозоғистондан (рейтингда 31-ўринда) кейин иккинчи ўрини қайд этган.

Маълумот учун, Қирғизистон 92-ўринни, Тожикистон 138-ўринни, Туркманистон эса 144-ўринни эгаллаган.

АҚШ (100 балл) биринчи, Буюк Британия ва Саудия Арабистони (ҳар бири 99,54 балл) иккинчи, Эстония (99,48 балл) эса учиничи ўрин билан кучли учликни ташкил қилган. Рейтингни охирги ўрин билан Шимолий Корея ёпган (1,35 балл).
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей