1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
11 октября, 16:42 187 0

Энди байрам якшанбага тўғри келса, душанбада ҳам қўшимча дам берилиши мумкин

Тегишли қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди. Байрам ишланмайдиган дам олиш кунига тўғри келса, у кейинги кунга кўчирилади.
Энди байрам якшанбага тўғри келса, душанбада ҳам қўшимча дам берилиши мумкин
Фото: Юрий Ким / UzNews.uz
Қонунчилик палатасида ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида депутатлар “Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилди.

Энди агарда дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келса, дам олиш куни байрамдан кейинги кунга кўчирилиши мумкин. Яъни қонунчиликда белгиланган байрам кунлари агар якшанба кунига тўғри келса, унда душанба куни дам олиш кунига қўшиб берилади.

Қайд этилишича, киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар соҳани ҳуқуқий жиҳатдан тартибда солишни янада мустаҳкамлашга, бу борада қонунчиликдаги бўшлиқларни тўлдиришга хизмат қилади.

Йиғилишда мазкур қонун лойиҳаси қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг маъқулланган. Энди лойиҳани Сенат ҳам муҳокама қилиб, тасдиқлаши шарт.

Эслатиб ўтамиз, меҳнат қонунчилиги бўйича 1 январь — Янги йил, 8 март — Хотин-қизлар куни, 21 март — Наврўз байрами, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни, 1 сентябрь — Мустақиллик куни, 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни, 8 декабрь — Конституция куни, шунингдек, Рўза ҳайит ҳамда Қурбон ҳайит байрамларининг биринчи кунлари байрам кунлари саналади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей