1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
11 октября, 14:42 178 0

Ўзбекистонда 68% қизлар Интернетдан умуман фойдаланмаган

UNICEF компьютер саводхонлиги бўйича ўтказган тадқиқоти натижасини маълум қилди.
Ўзбекистонда 68% қизлар Интернетдан умуман фойдаланмаган
Фото: Иллюстрация / UNICEF
11 октябрь – Халқаро қизлар куни ҳисобаланади. UNICEF шу муносабат билан ёшлар ўртасида компьютер саводхонлиги бўйича ўтказган тадқиқот натижаларини эълон қилди. 

Унга кўра, Ўзбекистонда компьютер саводхонлиги бўлмаган қизларнинг улуши 43,5 фоизни, ўғил болаларники 30,0 фоизни ташкил қилади. 

Аниқланишича, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган қизлар ва ёш аёлларнинг 68 фоизи ҳеч қачон Интернетдан фойдаланмаган. 

“Бу уларнинг таълим олиш ва меҳнат бозоридаги салоҳиятини рўёбга чиқариш имкониятларини сезиларли даражада камайтиради”, - дейилади UNICEF хабарида.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей