1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Коронавирус
11 октября, 12:49 126 0

Ўзбекистонга COVID-19’га қарши яна бир вакцина тури олиб келинади

Туркия Хитойда ишлаб чиқарилган вакцинанинг 200 минг дозасини Ўзбекистонга юборади.
Ўзбекистонга COVID-19’га қарши яна бир вакцина тури олиб келинади
Фото: globaltimes.cn
Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида имзоланган грант ёрдамига асосан Туркия коронавирус инфекциясига қарши 200 минг доза Хитойда ишлаб чиқарилувчи Sinovac вакцинаси, шунингдек, 20 минг қути “Фавипиравир” дори препаратларини юборади. Бу ҳақда CCВ хабар берди.

Битимни Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси Алишер Аъзамхўжаев, Туркия номидан соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ҳалил Элдемир имзолади.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Ўзбекистонда 5 та турдаги — AstraZeneca, ZF-UZ-VAC2001, “Спутник V”, Moderna ва Pfizer/BioNTech вакциналаридан фойдаланилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей