1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
11 октября, 10:52 147 0

Россиялик шифокорлар ўзбекистонлик мигрантларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун Тошкентга келишди

Эндиликда Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент учун тиббий кўрик Россия ССВ томонидан Ўзбекистонда ўтказилади.
Россиялик шифокорлар ўзбекистонлик мигрантларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун Тошкентга келишди
Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, Россиянинг 40 нафар тиббиёт ходимлари Россияда қурилиш соҳасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ўн минг нафар ўзбекистонлик фуқарони тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш учун тиббий асбоб-ускуналар билан Ўзбекистонга етиб келишди.

Хабар берилишича, эндиликда Россия ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент олишда талаб этиладиган тиббий кўрик Россия ССВ томонидан Тошкентда ўрнатилган тиббий асбоб-ускуналар ёрдамида Ўзбекистонда амалга оширалади.


Маълумот учун, жорий йилнинг сентябрь ойида Россия меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири ўринбосари А.Пудов бошчилигида қатор давлат ташкилотлари ва йирик иш берувчи корхоналар вакилларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган музокаралар ўтказилиб, қурилиш соҳасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ўн минг фуқарони яқин вақт давомида соддалаштирилган тартиб асосида Ўзбекистондан Россияга ишга жалб қилишга келишилганди.

Ушбу лойиҳа доирасида номзодларни ишга жалб қилиш билан боғлиқ, жумладан, тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича имтиҳон топшириш, патент расмийлаштириш ва транспорт харажатлари иш берувчилар томонидан қопланиши кўзда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россияга борадиган ўзбекистонлик қурувчилар келаси ойдан танлаган йўналиши бўйича касбий ва меҳнат муҳофазаси бўйича имтиҳон топшириши ҳақида хабар бергандик.

 

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей