1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
11 октября, 10:17 354 0

Бюрократияга йўл қўйган 38 нафар амалдорга интизомий чора кўрилди

Аҳолини ортиқча овора қилган 9 та вазирлик ва идораларнинг раҳбар ходимлари маъмурий жавобгарликка тортилди.
Бюрократияга йўл қўйган 38 нафар амалдорга интизомий чора кўрилди
Фото: UzNews.uz
Адлия вазирлиги томонидан 29 та вазирлик ва идораларнинг аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатида бюрократик тўсиқларни қисқартириши бўйича фаолияти ўрганилди.

Унда вазирлик ва идоралар томонидан президентнинг тегишли фармони талаблари бузилганлиги, айрим тадбирлар ижроси таъминланмаганлиги аниқланди.

Хусусан, 1 июндан 18 турдаги маълумот ва ҳужжатларни аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиш бекор қилинганига қарамай 3 256 та ҳолатда ҳужжатлар аҳолидан талаб қилинган.

Ўрганиш якунида аҳолидан ортиқча ҳужжатларни талаб қилган 9 та вазирлик ва идораларнинг раҳбар ходимлари МЖтК 2155-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди:

– Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;
– Инновацион ривожланиш вазирлиги;
– Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;
– Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси;
– Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги;
– Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги;
– Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги;
– Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси;
– Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси.

Аниқланган қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида вазирлик ва идораларга 21 та тақдимнома киритилган. Киритилган тақдимномалар натижасида давлат органлари ва ташкилотларининг 38 нафар масъул ходимларига интизомий жазо чоралари қўлланилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей