1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
11 октября, 08:38 838 0

Тошкентда ичида 19 ёшли ҳайдовчи бўлган Lacetti ёниб кетди — видео

Автомобилнинг йўлдаги ёритиш чироғи устунига урилиши яна бир нафар йўловчининг ўлимига сабаб бўлган.
Тошкентда ичида 19 ёшли ҳайдовчи бўлган Lacetti ёниб кетди — видео
Фото: ИИВ ЙҲХББ
ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 10 октябрь куни соат 21:00 ларда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида 19 ёшли ҳайдовчи Ш.Н. Lacetti’да ҳаракатланаётиб ушбу кўчада жойлашган "Анжир" ресторани рўпарасига етган вақтида бошқарувни йўқотган ва йўл ўртасидаги ёритиш чироғи устунига урилган.

Тўқнашув оқибатида автомобилда ёнғин юзага келиб, ҳайдовчи Ш.Н. ва бир нафар йўловчи вафот этган. Яна 2 нафар йўловчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

ЙТҲ юзасидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ЙТҲ содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей