1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
10 октября, 19:44 529 0

Наманганда 14 ёшли ҳайдовчи 23 ёшли йўловчининг умрига зомин бўлди

ЙТҲ натижасида яна уч киши жароҳатланиб, шифохонага олиб кетилган. 
Наманганда 14 ёшли ҳайдовчи 23 ёшли йўловчининг умрига зомин бўлди
Фото: UzNews.uz
Наманган вилоятининг Уйчи туманида Nexia ва Matiz тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ Матбуот хизмати.

Маълумот берилишича, ҳодиса 8 октябрь куни соат 15:00 ларда Уйчи тумани ҳудудидаги айланма йўлда юз берган. Шу тумандаги мактабнинг 9-синф ўқувчиси, 14 ёшли бола отасининг Nexia'сини тегишли ҳужжатларсиз бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва қаршисидан ҳаракатланиб келаётган Matiz билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида Matiz'да бўлган 23 ёшли йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Matiz'нинг 25 ёшли ҳайдовчиси ва ўқувчи бола шунингдек, Nexia'да бўлган 35 ёшли йўловчи мия ёпиқ шикасти, бош мия чайқалиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей