1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
8 октября, 12:36 337 0

Шавкат Мирзиёев Покистон президенти ва бош вазирига ҳамдардлик билдирди

Давлат раҳбари Покистонда рўй берган зилзила оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан таъзия изҳор этди.
Шавкат Мирзиёев Покистон президенти ва бош вазирига ҳамдардлик билдирди
Фото: Reuters
Ўзбекистон президенти матбуот котибининг хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев Покистоннинг Белужистон вилоятида кеча тонгда рўй берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан мамлакат президенти Ориф Алвий ва бош вазири Имрон Хонга ҳамдардлик билдирди.

Маълумот учун, 7 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 03:01 да магнитудаси 5,9 бўлган зилзила содир бўлган. 

Ҳодиса оқибатида, 20 киши табиий офат қурбонига айланди, улардан олти нафари вояга етмаган болалар бўлган. Шунингдек, 300 киши жароҳат олган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей