1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
8 октября, 11:58 195 0

Франциянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Абдулазиз Комилов элчининг ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилди.
Франциянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Фото: ТИВ
Бугун, 8 октябрь куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Франция Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Аурелиа Бушезни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Абдулазиз Комилов ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилиб элчини масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади. Элчининг касбий тажрибаси Ўзбекистон ва Франция муносабатларини янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилишига умид билдирилди.

Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, аввал турли даражаларда эришилган келишувларнинг амалга оширилиш жараёни кўриб чиқилди. Сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, парламентлараро муносабатларни ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларидаги алмашинувларни жадаллаштириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Томонларнинг халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлиги юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Эслатиб ўтамиз, Аурелиа Бушезга қадар Изабель Сервоз-Галлуччи Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси эди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей