1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Об-ҳаво
8 октября, 09:40 264 0

Ўзбекистонда дам олиш кунларида ҳарорат -3 даражагача бўлиши кутилмоқда

Ўзгидромет Москва вилоятидан мамлакатга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келишидан огоҳлантирди.
Ўзбекистонда дам олиш кунларида ҳарорат -3 даражагача бўлиши кутилмоқда
Фото: Ўзгидромет
Ўзгидромет хабарига кўра, 9-11 октябрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Россиянинг Европа қисми (Москва вилояти) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

Ҳаво ҳарорати +10…+12 даражага пасайиши кутилмоқда. Шу кунлари кундузги ҳарорат +10…+13 даража, 10-11 октябрда эса кечалари +2…+5 даражани ташкил этади. Шимолда 9-10 октябрда кечалари баъзи жойларда 0..-3 даражагача бўлади.

Дам олиш кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тоғлардаги баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади, кўринувчанлик ёмонлашади.

Республика бўйича айрим ҳудудларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей