1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
8 октября, 09:16 183 0

Депутатлар йўл ҳаракати соҳасидаги айрим жарималарни 2 баравар камайтиришмоқчи

Ҳайдовчиларга суғурта полиси, паспорт тизими қоидаларини бузиш арзонга тушиши мумкин. Қонун лойиҳаси маъқулланди.
Депутатлар йўл ҳаракати соҳасидаги айрим жарималарни 2 баравар камайтиришмоқчи
Фото: Видеодан кадр
Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” ДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида депутатлар “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилишди.

Ҳайдовчиларга қўшимча енгилликлар бериш мақсадида янги қонун лойиҳасида бир неча жарималар микдорини камайтириш назарда тутилган. 

Масалан, муддати ўтган суғурта полиси ёки унда қайд этилмаган шахснинг автотранспортни бошқарганлиги, суғурта полисига эга бўлмаганлик, паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори икки бараварга (122,5 минг сўм) камайтирилмоқда.

Шу билан бирга, транспорт воситасини бошқаришда зарур бўлган ҳужжатлар ҳайдовчи ёнида бўлмаса, унинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжати асосида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бериладиган бўляпти. Бунда ушбу ҳужжатларнинг мавжудлиги йўл назорати ходими томонидан электрон тизим орқали текширилиши белгиланмоқда.

Фракция аъзолари ушбу қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда маъқуллади. 

Аввалроқ, депутатлар тезлик учун белгиланган жарима миқдорини камайтиришни таклиф қилишганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей