1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
7 октября, 19:20 807 0

Тошкентда интим видеони тарқатмаслик учун $2 минг сўраган йигит ушланди

21 ёшли қиз Telegram’да топган йигитининг алдовлари қурбони бўлди. Отанинг аралашуви билан “шантажчи” қўлга олинди. 
Тошкентда интим видеони тарқатмаслик учун $2 минг сўраган йигит ушланди
Фото: Иллюстрация
Тошкентда Telegram орқали танишган қизи 21 ёшли Мадинани алдаб, пулларини олиб юрган 26 ёшли Бахтиёр қўлга олинди.

Пойтахт ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, йигит Мадина билан ижарада турадиган уйида жинсий алоқа қилган ва уларнинг “сири” хонадон эгаси томонидан ўрнатилган яширин камерага туширилгани, уй эгаси сир сақлаш учун 15 млн сўм сўрагани, акс ҳолда видеони тарқатиш билан қўрқитаётганини айтиб, $500 ундиради.

Орадан вақт ўтгач, Бахтиёр уй эгаси видеони прокуратурага топширгани, шу сабаб сўроққа бориб келгани, терговчи 20 минг доллар бермаса, Мадина ва унинг ота-онасини чақириб, видеоматериални уларга кўрсатиш билан қўрқитганини айтади. 

Бахтиёр бунинг учун уйини $18 мингга сотишини, аммо етмаётган $2 мингни Мадина бериши кераклигини айтган.

Уйдан пуллар йўқолаётганини пайқаган ота қизининг кирдикорларидан огоҳ бўлади. Қизини кечирган ота ИИОга “шантажчи” йигит бўйича ариза ёзишади.

Бахтиёр Мадинадан кафеда сўралган пулларни олаётганида ИИО ходимлари томонидан қўлга олинди. 

Маълум бўлишича, йигит Мадинадан бундан олдин қарзга пул, 3 млн сўмга кредитга олинган телефон олиб, қайтармаган.
Йигитга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 2-қисми ва 165-моддаси (Товламачилик) 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей