1 USD = 10702.31 1 EUR = 12486.39 1 RUB = 151.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10702.31 1 EUR = 12486.39 1 RUB = 151.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
7 октября, 17:05 243 0

Харид қилинган автомобилларни қайта расмийлаштиришдаги тўловлар миқдорини пасайтириш таклиф қилинди

Қонунчилик палатаси депутати “гендоверенность” масаласини муҳокама қилиб, молия вазирига депутатлик сўрови юборилганини маълум қилди.
Харид қилинган автомобилларни қайта расмийлаштиришдаги тўловлар миқдорини пасайтириш таклиф қилинди
Фото: UzNews.uz
Иккиламчи бозордан автомобиль харид қилинганда уни бошқа шахс номига нотариал расмийлаштириш ҳамда ДЙҲХХда рўйхатдан ўтказишда тўланадиган давлат божи ва йиғимлари ставкаларининг юқорилиги қўплаб фуқаро ва сайловчиларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев ҳолатга ўз муносабатини билдириб, молия вазирига ушбу тўловлар миқдорини пасайтириш бўйича депутат сўрови юборилганини маълум қилди.

Сўровда депутат автомобиль олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун ундириладиган давлат божи қимматлигини айтиб, фуқаролар ушбу шартномани расмийлаштиришни четлаб ўтган ҳолда уни ишончнома орқали расмийлаштиришаётганини таъкидлаган.

“Амалдаги “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга асосан, автомобил олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун ундириладиган давлат божи автомобилнинг двигател қуввати (от кучи) ва ишлаб чиқарилган санасидан келиб чиққан ҳолда БҲМнинг 2 баравари (540 минг сўм)дан 10 баравари (2 млн 700 минг сўм)гача этиб белгиланган. Бундан ташқари, нотариус пуллик хизматлари учун БҲМнинг 65% миқдорида (175 минг 500 сўм) қўшимча тўловлар бор”, - дея ўз фикрини асослайди депутат.

Унинг фикрича, автомобилни ишончнома орқали расмийлаштир мулк ҳуқуқи ва фуқаролик муносабатларида салбий оқибатлар келтириб чиқармоқда. 

“Биринчидан, ишончнома 3 йилдан ошмаган муддатга берилади ва исталган вақт ишончнома берган шахс томонилдан бекор қилиниши мумкин. Иккинчидан, ишончнома берган шахс вафот этса ишончнома автоматик тарзда бекор бўлади. Учинчидан, ҳайдовчи томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганда жарималар ишончнома берувчи номига келиб тушаверади ва турли низоларга сабаб бўлади.

Агар автомобиль олди-сотди шартномасини расмийлаштириш харажатлари камайса, уларнинг сони ошиб, давлат бюджетига тушадиган тушумлар миқдори ҳам ошади”,
- дея ёзган Дониёр Ғаниев.

Депутатнинг таъкидича, молия вазирига 2022 йил учун давлат бюджетининг параметрларини шакллантиришда автомобиль олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун белгиланган тўловлар миқдорини пасайтириш имкониятини кўриб чиқиш сўралиб, депутат сўрови юборилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей