1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
7 октября, 15:17 256 0

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Толибон ҳукумати билан учрашди

Абдулазиз Комилов Толибон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси Амирхон Муттақий билан музокара ўтказди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Толибон ҳукумати билан учрашди
Фото: twitter.com/QaharBalkhi
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистонда Толибон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси Амирхон Муттақий билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Афғонистон Ислом Амирлиги Ташқи ишлар вазирлиги вакили Абдул Каҳар Балхи маълум қилди.

Музокаралар бошида Муттақий ўзбекистонлик ҳамкасбини қутлаб, мамлакатдаги вазият яқинда нормаллашишига ишонтирди. У Ўзбекистон томонига Афғонистонга кўрсатилган ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.

Шунингдек, Абдулазиз Комилов шаҳарда ҳаёт изга тушаётганини, хавфсизлик муҳити қарор топаётганини эътироф этиб, Афғонистон халқаро ҳамжамиятда ўзининг мустаҳкам ўрнини топишига умид қилган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей