1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
7 октября, 14:20 139 0

Келгуси 5 йилда сирдарёлик аёлларга ОТМда ўқиш учун 3 баравар кўпроқ грант ажратилади

Вилоятда 1,5 мингдан зиёд уй-жой кам таъминланган оилаларга ажратилиб, уларга 60 млрд сўмлик субсидия берилади. 120 нафар аёлга бепул уйлар берилади.
Келгуси 5 йилда сирдарёлик аёлларга ОТМда ўқиш учун 3 баравар кўпроқ грант ажратилади
Фото: t.me/uzlidep
Бугун, 7 октябрь куни президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига сайловчилар билан учрашиш учун борди.

Президентликка номзод учрашувда вилоятни ривожлантиришга доир ўзининг 5 йиллик дастуридаги қатор таклифларини илгари сурди.

Унга кўра, ҳар бир тумандан 100 нафар тадбиркор танлаб олиниб, улар локомотив тадбиркорларга айлантирилади.

“Мирзаобод тумани мисолида ушбу тизимни қандай ташкил этилишига тўхталиб ўтсам. Ташкил этилган лойиҳа гуруҳи томонидан туманнинг ерости ва усти имкониятлари ўрганилади ҳамда мавжуд ресурслардан келиб чиқиб, электротехника саноати бўйича янги лойиҳа таклифларини ишлаб чиқади”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Мазкур лойиҳалар туман бўйича танлаб олинган илғор тадбиркорларга таклиф қилинади ҳамда “Холдинг компанияси” томонидан шу лойиҳаларни шерикчилик асосида амалга ошириш учун $50 млн ажратилади.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Gulistan city барпо этиш таклифини берди.

Гулистон шаҳрининг эски деҳқон бозори ўрнидаги 42 гектар майдонда Gulistan city барпо этилади. Бу ерда 1 минг 700 хонадонли 16 қаватли турар-жойлар, умумтаълим ва бизнес мактаблари, 2 та болалар боғчаси, замонавий клиника, маданият маркази ва меҳмонхона қурилади.

“1,5 мингдан зиёд уй-жой кам таъминланган оилаларга ажратилиб, уларга ипотека кредити бўйича 60 миллиард сўмлик субсидиялар берилади. Жумладан, оғир турмуш шароитида яшаётган 800 нафар аёлларга субсидия ажратилади, 450 нафарига бошланғич бадал пули тўлаб берилади, 120 нафари бепул уй-жой билан таъминланади”, - деди президентликка номзод.

Шавкат Мирзиёевнинг дастурига кўра, келгуси беш йилда сирдарёлик хотин-қизлар учун олийгоҳларга кириш давлат гранти 3 баравар оширилади.

“Ўқувчилар таълим олиш билан бирга, спорт билан шуғулланиши, IT-технологиялари ва замонавий касбларни, мусиқа ва санъатни ўрганиши учун барча шароитлар яратилади. Ушбу янги тажрибани Гулистон ва Янгиер шаҳарлари, Боёвут, Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба, Сирдарё ва Ховос туманларида янги қуриладиган 22 та мактабда бошлаймиз”, - дея таклифларини берди Шавкат Мирзиёев.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей