1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
7 октября, 12:21 154 0

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни туғилган куни билан табриклади

Икки давлат раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилиб, ноябрда бўладиган расмий ташриф, кўп қиррали ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни туғилган куни билан табриклади
Фото: kremlin.ru
Шавкат Мирзиёев бугун, 7 октябрь куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат бошида Ўзбекистон президенти Россия етакчисини 69 ёшга киргани билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва катта муваффақиятлар, дўст Россия халқига эга тинчлик-осойишталик ва бардавом равнақ тилади.

Владимир Путиннинг замонавий Россияни барпо этишдаги тарихий роли ҳамда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшаётган шахсий ҳиссаси қайд этилди.

Давлатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Ҳамкорлик барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. 

Президентлар келгуси ойда бўлиб ўтадиган Россияга олий даражадаги давлат ташрифига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилди.

Халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шу жумладан Афғонистондаги вазиятнинг ривожланишидан келиб чиққан ҳолда фикр алмашилди.

Қайд этилишича, давлат раҳбарларининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек илиқ, самимий ва дўстона руҳда ўтди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей