1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
6 октября, 21:38 751 0

Одамларни "калтафаҳм" деган Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ходими ишдан олинди

Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги матбуот котибининг Facebook’да қолдирган номақбул изоҳи бўйича муносабат билдирилди.
Одамларни
Фото: Facebook
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби Фахриддин Қодиров ижтимоий тармоқлардаги оммавий мунозара пайтида давлат хизматчисининг мақомига хос бўлмаган тарзда ўз фикрини нотўғри шаклда билдириб, мулоқот маданиятининг умумқабул қилинган меъёрларини бузганини маълум қилди. 

“Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби билан меҳнат муносабатларини давом эттириш мумкин эмас, деган қарорга келган. Чунки у ўз хатти-ҳаракатлари билан давлат хизматчисининг ахлоқий меъёрлари ва кодексини бузган, шунингдек, ўз фаолиятида мулоқот маданияти меъёрларига риоя қилмаган”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, “Маънавият ва маърифат” маркази Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ўзбек тилида сўзлашувчи аҳолининг тилда бор ва мужассам бўлган муқобил сўзлардан тўғри ва ўринли фойдаланишни тарғиб қилгани акс этган материаллар кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди. Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ўзбек тили тарғиботи кўзда тутилган ушбу акция ҳеч бир тилни камситишга қаратилмагани ҳақида муносабат билдирганди.  

Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби Ф. Қодиров эса Facebook’да қолдирган изоҳида “Мен ўйламаган эдим одамлар бунчалик калтафаҳм деб. Мен тарқатган хабар ўқимишли инсон учун оддий ҳол, (тупой) ёки ўзидан (тупой) ясаб олган калтафаҳмлар учун буни тушуниш қийин”, дея ёзиб қолдирганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей