1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
6 октября, 18:41 228 0

Тошкентдаги қатор АЁҚШларда бензин сифати ва нархи бўйича жамоатчилик назорати ўтказилди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳар қандай фуқаро ўзи харид қилаётган бензин сифатини лаборатория текширувидан ўтказишни талаб қилиш ҳуқуқига эгалигини эслатди. 
Тошкентдаги қатор АЁҚШларда бензин сифати ва нархи бўйича жамоатчилик назорати ўтказилди
Фото: "Ўзбекнефтгаз" АЖ
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-91 русумдаги бензин сотилмаётган бўлсада, бошқа русумдаги бензинлар нархи ва сифатини ўрганиш мақсадида халқ вакиллари, журналист ва блогерлар учун АЁҚШларга пресс-тур ташкил этилди.

Шохобчалардаги бензин сифатини аниқлаш учун шу ернинг ўзида лаборатория текширувлари ўтказилди.

“Бугун кеч бўлишига қарамай бензин қуйиш шаҳобчаларида бензин нархи ва сифати билан қизиқдик. “Ўзбекнефтгаз” тизимидаги шохобчаларда бензинлар сифати бўйича лаборатория текширувида АИ-80 маркаси 85, АИ-92 маркаси эса 94 маркасида бўлиб чиқди. Сифатга гап йўқ. 

АИ-80 марка 5900 сўм, АИ 92 марка эса 7900 сўмдан сотилмоқда. АИ-91 бензини бир йилдан буён сотувда йўқ экан. Ушбу маркадаги бензин асосан хусусий бензин шохобчаларида қолибди.

Юқоридаги нархлар фақат “Ўзбекнефтгаз” тизимидаги бензин қуйиш шохобчаларида амал қилмоқда. Қолган хусусий бензин сотувчи ташкилотларда эса нархлар турлича”,
- дейди депутат Расул Кушербаев.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан акциядорлик жамияти тасарруфидаги нефтни қайта ишлаш корхоналаридаги марказий синов лабораторияларида автоматлаштирилган тизим жорий қилинган. Ушбу тизим ўтказилаётган таҳлиллар натижаларини умумий базада жамлаш, маҳсулотлар сифатини оператив назорат қилишда муҳим омил ҳисобланади. 

Шунингдек, марказий синов лабораторияларда таҳлиллар ўтказишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий қилиниши натижасида, сифат назорати билан бирга ўлчашлар аниқлиги оширилишига эришилди.

Ушбу лабораторияларда нефть маҳсулотларининг таркиби таҳлил қилиниб, сифатини назорат қилиш доимий равишда белгиланган талаблар асосида олиб борилади.

Бундан ташқари, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги АЁҚШларнинг ўзида ҳам бензин сифатини лаборатория текширувидан ўтказиш имконияти яратилган. Истеъмолчи сифатида ҳар қандай фуқаро ўзи харид қилаётган бензин сифатини лаборатория текширувидан ўтказишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. 

Маълумот учун: Ўзбекистонда автобензин нархларини Ҳукумат қарорлари билан белгилаш амалиётидан воз кечилган. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси биржа савдоларига жаҳон биржаларидаги Brent нефти котировкаларига боғлаб қўйган ҳолда шаклланган бошланғич нархларда қўйиб борилмоқда.

Бугунги кунда Brent маркали нефтнинг жаҳон биржаларидаги котировка нархлари 1 баррели учун 80-81 АҚШ долларни ташкил этган бир вақтда, “Ўзбекнефтгаз” АЖ АИ-80 автобензиннинг нархини маҳсулотни ички бозорга катта ҳажмда реализация (интервенция) қилиш ҳисобига бир маромда ушлаб турилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей