1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Иқтисодиёт
6 октября, 17:24 194 0

Жаҳон банки Ўзбекистоннинг 2021 ва 2022 йиллардаги ЯИМ ўсишини прогноз қилди

Халқаро ташкилот республика учун юқори баҳо берди. Аммо бунинг амалга ошиши айрим таъсирларга боғлиқ.
Жаҳон банки Ўзбекистоннинг 2021 ва 2022 йиллардаги ЯИМ ўсишини прогноз қилди
Фото: World Bank Uzbekistan
Жаҳон банки Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ўсиши прогнозини 4,8 фоиздан 6,2 фоизга оширди. Бу ҳақда Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё ҳудудидаги иқтисодий вазият тўғрисидаги ҳисоботида сўз боради.

Аммо ушбу сценарий COVID-19’нинг ички ва ташқи иқтисодий шароитларга доимий таъсири туфайли ноаниқ бўлиб қолмоқда. Инвестиция, савдо ва пул ўтказмаларининг тикланиши эса ўсишга ёрдам беради.

Прогнозга кўра, 2022 йилда мамлакат ЯИМ ўсиш темпи юқорилигича қолиб, 5,6% ни ташкил қилади, бу аҳолининг эмланиши тезлашиши ва жаҳон иқтисодиётининг бузилиши камайиши ҳисобига юз беради.

Инвестиция лойиҳалари учун машиналар, ускуналар ва хом ашё импорти тикланиши ва олтин экспорти ўтган йилги рекорд даражадан камайиши ва бошқа товарлар экспортининг ўсиши эвазига тўлов балансининг жорий операциялари ҳисоби тақчиллиги 2021 йилда ЯИМга нисбатан 5,9% ни ташкил қилади.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 2021 йилда паст даражада қолиши ва 2022 йилда қисман тикланиши кутилмоқда.

“Ижтимоий ёрдамни кенгайтириш, қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш ва эмлаш харажатларини кенгайтиришга қаратилган давлат инвестициялари 2021 йилда давлат харажатларини кўпайтиришда давом этади”, - дейилади ҳисоботда.

Ушбу харажатлар солиқ тушумлари ва хусусийлаштириш даромадларининг ўсиши ҳисобига қопланади ва прогноз бўйича бюджет тақчиллиги 2021 йилда ЯИМнинг 5,5 фоизини ташкил қилади. Йил охиригача ЯИМнинг 40,6% га ўсадиган давлат қарзини ошириш орқали қопланади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей