1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
6 октября, 17:55 382 0

Cobalt ҳайдовчисининг рулда ухлаб қолиши икки кишининг ўлимига сабаб бўлди

Жиззахдаги йўлда Cobalt юқори тезликда йўловчи автобусга бориб урилган.
Cobalt ҳайдовчисининг рулда ухлаб қолиши икки кишининг ўлимига сабаб бўлди
Фото: видеодан кадр
Жиззах вилояти ЙҲХБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 5 октябрь куни соат 05:00 ларда Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидаги йўлда қорақалпоғистонлик 39 ёшли Cobalt ҳайдовчиси машинани бошқариб кетаётганида ухлаб қолган. 

Натижада, автомобиль ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган 42 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги йўловчи автобуснинг орқасига бориб урилган.

ЙТҲ оқибатида Cobalt ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган. Аммо, машина салонида бўлган 2 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей