1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Тайинлов
6 октября, 11:26 1000 0

Қизиқчи Валижон Шамшиев мактаб директори бўлди

Халқ таълими вазирлиги хулосаси билан санъаткорга янги лавозим берилди.
Қизиқчи Валижон Шамшиев мактаб директори бўлди
Фото: t.me/Barkamolbolalarmaktabi
Валижон Шамшиев Тошкент шаҳри Яшнобод тумани “Баркамол авлод” болалар мактаби директори лавозимига тайинланди. 

Валижон Шамшиев янги лавозимда бор кучини сарфлашини маълум қилди.

“Ҳаммамизнинг мақсадимиз битта — Ўзбекистон келажагини янада гуллатиб яшнатиш ва унинг учун фарзандларимизни тарбиялаш. Фарзандлар тарбиясида қўлимдан келганча сизлар билан биргаликда хизмат қиламан”, - деган у хизмат вазифасига киришиш чоғида.

Тайинлов Халқ таълими вазирлиги хулосаси асосида амалга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, президент қарори билан Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги техник ижодкорлик, бадиий ижодиёт, ўлкашунослик ва экология бўйича "Баркамол авлод" Республика болалар марказлари негизида Республика "Баркамол авлод" болалар мактаби, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) "Баркамол авлод" болалар марказлари негизида "Баркамол авлод" болалар мактабларини ташкил этилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей