1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
5 октября, 18:38 199 0

Ўзбекистон Туркманистон билан ҳамкорликда автомобиль ишлаб чиқаради

“Ўзавтосаноат” АЖ ва “Туркманистон-Моторс” АЖ Туркманистонда транспорт воситаларини ишлаб чиқариш тўғрисида меморандум имзолади.
Ўзбекистон Туркманистон билан ҳамкорликда автомобиль ишлаб чиқаради
Фото: UzAuto Motors
“Ўзавтосаноат” АЖ ва “Туркманистон-Моторс” АЖ Туркманистонда автомобиль, қишлоқ хўжалиги ва тиркама ускуналарини ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисида меморандум имзолади. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Имзолаш маросими 2021 йил 4 октабр куни Тошкентда бўлиб ўтган ўзбек-туркман форуми доирасида бўлиб ўтди.

“Ўзавтосаноат” АЖ бошқарув раиси Шавкат Умурзақов ва “Туркманистон-Моторс” АЖ бошқарув раиси Фурқат Айдашев иштирок этган ушбу меморандумни имзолаш маросимида Туркманистон томон Ўзбекистон автомобилсозлик саноатини юқори баҳолади ва томонлар Туркманистонда транспорт воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятларини ўрганишдан ўзаро манфаатдор эканликларини билдиришди.

Меморандум доирасида “Туркманистон-Моторс” АЖ ишлаб чиқариш объектларида UzAuto Motors автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича шартнома тузиш режалаштирилган. 

Қайд этилишича, бу йўналишдаги ҳамкорлик Туркманистонда автомобиль компонентларини ишлаб чиқаришни ва экспорт бозорларига сотишни ташкил қилишни ҳам назарда тутади.

Бундан ташқари, “Ўзавтосаноат” АЖ тизимига кирувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган бошқа транспорт воситалари (пикаплар, юк машиналар ва автобуслар), қишлоқ хўжалиги ва тиркама ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш тўғрисида келишувга эришилди.

Ушбу йўналишни амалга ошириш Туркманистонга янги иш ўринларини яратиш, ЯИМ таркибида саноат улушини кўпайтириш, экспорт бозорларига чиқиш, аҳолини халқаро сифатли автомобиллар билан таъминлаш имконини беради.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей